Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -14 °С
Алматы: -7 °С

Ҳонанда Димаш Қудайберген «Виктория» мукофоти иккита номинациясида ғолиб бўлди

6 Декабрь 11:32

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонлик таниқли ҳонанда Димаш Қудайберген Россияда «Виктория» мукофотининг бир йўла иккита номинациясида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳонанда ҳушхабари билан Instagram саҳифасида баҳам кўрди.

«Ҳурматли дўстлар, Россияда «Виктория» мусиқа мукофотининг «Мумтоз мусиқа бўйича йил ҳонандаси» ҳамда «Йил кашфиёти» номинациялари ғолиби бўлганлигимни сизларга маълум қилишдан беҳад хурсандман. Бутун дунёдаги мухлисларимга катта рахмат! Ушбу ғалабамни бутун дунёдаги мухлисларим #dearsга бағишлайман», - деб ёзди Димаш.

Ҳонанда Россиядаги жамоасига ва таниқли бастакор Игорь Крутойга миннатдорчилик изҳор этди.

«Виктория» - йил якунлари бўйича санъат соҳасининг энг яхши вакилларини - мусиқачилар, ижрочилар, бастакорлар, шоирлар, продюсерлар, журналистларни аниқлайдиган Россиядаги биринчи ва ягона мукофот.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар