Омскда Қозоғистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Фото: None
ОМSK. Кazinform - «Кazakh Tourism» миллий компанияси АЖ, Алмати шаҳри маъмуриятининг туризм бошқармаси ва Қозоғистон туроператорлари вакилларидан иборат делегация Россиянинг Омск шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикасининг Омскдаги Бош консуллиги матбуот хизматига таяниб.

Вилоят Конгресс-холлда Омск вилояти давлат органлари, сайёҳлик ҳамжамияти ва қозоқ жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган роад-шоуда Қозоғистоннинг маданий-маърифий, экологик, спорт, соғломлаштириш ҳамда ишбилармонлик туризми каби йўналишларда қизиқарли ва қулай дам олиш имконияти мавжуд туризм салоҳияти тақдим этилди .

Тадбирнинг мазмун-моҳияти доирасида икки давлат туроператорлари ўртасида ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, ахборот саёҳатларини ташкил этиш, шериклик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлашни назарда тутувчи B2B музокаралари ўтказилди.



Сўнгги хабарлар