Оммавий тартибсизликлар: Қозоғистонда қанча савдо ва давлат объектлари зарар кўрди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакат ҳудудларидаги тартибсизликлар чоғида маъмурий бинолар ва тижорат кўчмас мулклари зарар кўрди.

Ҳокимликларнинг тезкор маълумотларига кўра, 8 та ҳудудда таъмирлаш ва тиклашга муҳтож 53 та давлат объекти: (Алмати – 21 та, Чимкент – ​​6 та, Шарқий Қозоғистон – 2 та, Алмати – 6 та, Жамбил – 7 та, Қизилўрда – 9 та, Атирау – 1та, Ақтўбе вилояти — 1та) мавжуд.

«Атамекен» МТПнинг дастлабки маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 1300 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектлари, жумладан, кўчма (транспорт воситалари, махсус техника) ва кўчмас мулк (бино ва иншоотлар), зарар кўрган. .

Ҳозирда барча ҳудудларда етказилган зарарни ўрганиш ва баҳолаш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилган.

Дастлабки текширувга кўра, 221 та савдо объекти биноси жиддий шикастланган ва таъмирлаш ишларига муҳтож. Алмати шаҳрида 215 та, Шарқий Қозоғистон вилоятида эса 6 та объект мавжуд. Чимкент шаҳрида 2 та объект қайта тикланди.

Мазкур объектларда техник экспертиза ўтказилади, техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва таъмирлаш ишларининг қиймати аниқланади.

Юқоридаги ишлардан сўнг объектларнинг ҳақиқий сони ва таъмирлаш ҳамда тиклаш харажатлари аниқланади.

Шундан сўнг, жабрланувчиларга товон пули ҳокимликлар томонидан тўланади.

Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича чора-тадбирларни тезлаштириш мақсадида ҳокимликлар «Атамекен» МТП билан биргаликда кўчмас мулкни тасдиқловчи ҳужжатларни йиғмоқда.

Қайд этиш жоизки, тергов билан боғлиқ ҳолда тадқиқот олиб бориш мақсадида айрим объектларга кириш чекланган.

Объектларни тиклаш бўйича юқоридаги барча ҳаракатлар Давлат комиссияси томонидан ишлаб чиқилган ягона алгоритм бўйича амалга оширилади.

Барчанинг вазифалари тақсимланади, ҳар бир давлат органи шикастланган объектларни оператив тиклашга жалб этилади.


Сўнгги хабарлар