Омикрон штамми туфайли рейслар бекор қилинмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Омикрон штаммининг тарқалиши АҚШда ҳаво қатновини мураккаблаштирди. Ўтган кун давомида янги штамм сабабли 700 та рейс бекор қилинди. Бунга учувчилар ва бошқа экипаж аъзоларининг етишмаслиги сабаб бўлмоқда, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

«Delta йирик авиакомпанияси бош директори Касалликларни назорат қилиш марказларидан ковиддан кейинги карантин вақтини қисқартиришни сўради. Унинг сўзларига кўра, ходимларни бунчалик узоқ муддатга карантинга жўнатиб, авиакомпанияни бошқариш мумкин эмас», - деди сайёҳлик бўйича маслаҳатчи Саймон Калдер.

Европа Иттифоқида ҳозирча кадрлар танқислиги йўқ. Буюк Британияда парвозлар кўпинча бекор қилинмоқда.

Коронавируснинг янги тури бутун дунё бўйлаб саёҳатчилар ва сайёҳлик компанияларига зарар етказмоқда.

Сўнгги хабарлар