Омикрон: Қозоғистонда шубҳа остидаги 35 та ПЗР тести текширилмоқда
«Республика бўйича бўлгани каби шаҳар эпидемиология хизмати ҳам коронавирус инфекцияси штаммларини аниқлаш ва ўрганиш учун мониторинг олиб боради», - деди Сарҳат Бейсенова.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда олинган бир қатор ПЗР намуналари тадқиқот босқичида.
«Бугунги кунда, омикрон дунёнинг кўплаб мамлакатларида тарқалиши туфайли, биз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология назорати қўмитасидан мусбат ПЗР тест намуналарини секвенциялаш учун лабораторияга етказиб бериш тўғрисида буйруқ олдик. Ва бугунги кунга қадар биз Нур-Султан шаҳридаги Экспертиза маркази лабораторияси филиалига материални етказиб бердик», - деди шифокор.
«Яъни, бугунги кунда 35 та намуна тадқиқот босқичида. Уларнинг натижасини олгандан сўнггина, пойтахтда ва умуман республикада омикрон штамми бор ёки йўқлигини айта оламиз. Бу иш давом этмоқда», - дея хулоса қилди С.Бейсенова.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев