USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

«Омикрон» дунёнинг 20 та давлатида аниқланди

2 Декабрь 10:10
Баҳам кўринг:
«Омикрон» дунёнинг 20 та давлатида аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Омикрон» коронавирусининг янги штамми камида 20 та давлатда топилди ва уларнинг сони ортиши мумкин, деб хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Янги қарор: Қозоғистонда эмланмаган ишчилар ҳар 7 кунда бир ПЗР тестидан ўтадилар Францияда вакцина рухсатномасини жорий этиш тўғрисидаги қонун кучга кирдиди Австрияда коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлди

Жанубий Aфрика Республикаси олимлари коронавируснинг «Омикрон» штаммини аниқлаганларида, у бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани маълум бўлди.

Ўшандан бери кўплаб давлатлар ўз фуқароларига Жанубий Aфрикага саёҳат қилишни тақиқлади. Кўпгина давлатлар бу мамлакатга парвозларни тўхтатди. Охиргиси Испания бўлиб, у 2-15 декабр оралиғида парвозларни тақиқлаган.

Бироқ, ЖССТ халқаро саёҳатларни тўлиқ тақиқлаш коронавирус тарқалишини тўхтата олмайди, деб ҳисоблайди.

Кўпгина мамлакатлар имкон қадар кўпроқ эмлашга эътибор қаратмоқда.

Мисол учун, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон барча катталар учун январ ойининг охиригача қайта эмлаш муддатини белгилади.

Бутун мамлакат бўйлаб карантинни 11 декабргача узайтирган Aвстрия каби давлатлар катта миқдорда жарима солиш орқали аҳолини эмлаша мажбур қилмоқчи.

Грецияда бундай чоралар фақат 60 ёшдан ошган одамларга нисбатан қўлланилади. Учинчи эмлашни олмаганлар 16 январдан бошлаб давлатга ойига 100 евро тўлайди.

Бироқ, янги штамм мавжуд вакциналардан устун бўлиши хавфи мавжуд.

Яқинда Мoderna биотехнология компаниясининг бош директори Стефан Бансель вакциналарнинг «Омикрон»га қарши самарадорлигини шубҳа остига олди. Унинг сўзларига кўра, янги штамга қарши вакциналарни яратиш учун бир неча ой керак бўлади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив