Олтита вилоятда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли олтита вилоятда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

22 февраль куни:

Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида туман қоплаши кутилади, Петропавлда туман қоплайди.

Жамбил вилоятининг айрим ҳудудларида шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан эсади, тезлиги секундига 15-20 метр, баъзан 23-28 м/с етади, тонгда ва кундузи вилоятнинг жануби-ғарбида 30 м/с ва ундан ошиб кетиши мумкин. Баъзи жойларда туман, яхмалак, бўрон кутилади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида кундузи қор ёғади. Баъзан бўрон, туман, яхмалак бўлиши кутилади. Шамол аввалига жануби-шарқдан, кейин жануби- ғарбдан эсади, тезлиги 15-20, Жарма туманида эса 25 м/с етиши мумкин.

Ўскемен шаҳрида 22 февраль куни кундузи қор ёғади, бўрон ва яхмалак кутилади. Шамол жануби-ғарбдан 15 м/с тезлик билан эсади.

Семей шаҳрида ҳам кундузи қор ёғиб, бўрон бўлади, йўллар яхмалак бўлиши кутилади. Шамол жануби-шарқдан, жануби-ғарбдан эсади, тезлиги 15 м/с етиши мумкин.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг айрим жойларида туман кутилади. Орал шаҳрида туман қоплайди.

Қизилўрда вилоятининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилади. Баъзан туман тушади, яхмалак бўлади. Шамол аввалига шимоли-ғарбдан, ғарбдан, кейинчалик эса шимоли-шарқдан эсади, тезлиги кундузи 15-20 м/с етиши мумкин.

Қостанай вилоятининг айрим туманларида туман қоплаши мумкин.

Сўнгги хабарлар