Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Олтита Усмонли султонининг портретлари Лондонда кимошди савдосига қўйилади

24 Октябрь 13:26

LONDON. ANADOLY-Kazinform - Британиянинг Christie's аукционлар уйи 1326 йилда Ўрхон Ғози ҳукмронлиги бошланганидан 1574 йилда Салим II вафотигача бўлган 250 йиллик даврни ўз ичига олган олтита Усмонли султонининг портретларини сотувга қўяди. Портретлар 800 000 дан 1,2 миллион фунт стерлинггача бўлган нархларда сотувга чиқарилиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

28 октябр куни Лондонда бўлиб ўтадиган «Ислом ва ҳинд дунёси санъат асарлари» кимошди савдосида Ўрхон Ғози, Баёзид I, Исо Челебий, Меҳмед I, Селим I ва Селим II портретлари тақдим этилади.

Тахминан 1600 йилларга оид султонлар портретлари 1579 йилда Усмонли Буюк Вазир Соколлу Меҳмед Пошо (1506-1579) иштирокида Венецияда топилган коллексиядан олинган намуналар нусхалари эканлиги маълум.

Anadoly агентлигига берган интервьюсида Christie's экспертларидан бири Беҳназ Атиги Могаддам аукционга қўйилган асарлар дастлаб 14 портрет туркумининг бир қисми бўлганини, аммо бугунги кунда улардан атиги олтитаси қолганини айтди.

«Ушбу асарларнинг стилисти 16 асрда ишлаган машҳур Венециялик рассомлардан бири - Веронезенинг техникасига ўхшайди», деди Anadoly суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, кимошди савдосига қўйиладиган Усмонли султонларининг портретлари Густав Аделmман фон Адельманнсфельден коллекциясидан олинган.

Мутахассиснинг айтишича, портретлар 800 минг фунт стерлингдан 1,2 миллион фунт стерлинггача бўлган нархларда савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар