Олтинчи Каспий саммити Туркманистонда бўлиб ўтади
28 Май 14:41

Олтинчи Каспий саммити Туркманистонда бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Теҳронда Каспий денгизи бўйича Олий даражадаги ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Музокараларда Озарбайжон Республикаси (раҳбари Х. А. Халафов), Қозоғистон Республикаси (раҳбари З. А. Аманжолова), Россия Федерацияси (раҳбари М. И. Петраков) ва Туркманистон (раҳбари М. Г. Атажанов) делегациялари иштирок этди. Мажлисни М.Баримани (Эрон Ислом Республикаси делегацияси раҳбари) олиб борди.

Йиғилиш кун тартибига кўра, Каспий денгизида тўғридан-тўғри йўналишларни ўрнатиш методологияси тўғрисидаги битим лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжатни мувофиқлаштириш давом этади.

Томонлар Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган олтинчи Каспий саммитига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқдилар, шунингдек, Каспий денгизидаги ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Делегациялар музокараларни ижобий баҳолаб, учрашув юқори савияда ташкил этилгани учун Эрон Ислом Республикасига миннатдорлик билдирди.

Каспий денгизи бўйича Олий даражадаги ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши Туркманистонда бўлиб ўтади.

Учрашув санаси дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.

Янгиликлар

Архив