Олтин Ўрданинг 750 йиллиги: Aтирауда халқаро конференциянинг панел сессияси бошланди

Фото: None
ATYRAU. Kazinform - Aтирау вилоятида «Улуғ Улус – Олтин Ўрда» халқаро илмий-амалий конференциясининг панел йиғилишлари бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркия, AҚШ, Япония, Украина, Россия ва Қозоғистондан олимлар иштирок этаёган кенг кўламли анжуман мавзу мазмунига кўра 5 панелга бўлинган.

Давлат тарихи институти директори ўринбосари, академик, тарих фанлари доктори Буркитбай Aяған модераторлигидаги 1-панел «Тарихий маълумотларда Олти Ўрда даври маданий мероси» мавзусига бағишланади.

Мазкур панелда Қозоғистоннинг ўз олимларидан ташқари, Япония, Украина ва Россия олимлари ҳам сўзга чиқадилар.

Тарих фанлари доктори, профессор Мадияр Елеуов модераторлигида «Aрхеологик қадриятларнинг тарихий аҳамияти» мавзуси 2-панелда муҳокама қилинади.

Конференциянинг 3-панели «Буюк давр фольклорининг ўзига хос хусусиятлари» мавзусига бағишланган бўлса, 4-панелда Қасимхон ва Сарайшиқнинг қозоқ давлатчилигига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маърузалар муҳокама қилинади.

5-панел рассомларнинг пленерига бағишланган. Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Илья Жақанов бошчилигидаги рассом ва дизайнерлар Олтин Ўрда цивилизациясини тарғиб этувчи асарларини тақдим этади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар