Олтин нархи 10 фоиз қимматлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда олтиндан ясалган заргарлик буюмлари йил давомида қарийб 10 фоизга қимматлашди. Энг юқори нархлар Нур-Султан, Ақтау ва Атирау шаҳарларида қайд этилди, дея хабар беради Kazinform energyprom.kz сайтига таяниб.

Июнь ойида заргарлик буюмлари ва шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 62,6 млн тенгени ташкил этди.

Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ўтган йилнинг июнь ойида ишлаб чиқаришнинг реал ўсиши 3,3% ни ташкил этган.

2020 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ҳажми 434,7 миллион тенгени (йил давомида реал ўсиш 32,1%) ташкил этди.

Ўтган йили ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 742 миллион тенгедан ошган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 314,1 млн тенге атрофида бўлган.

2020 йил июнь ойида мамлакатнинг йирик шаҳарлари ва мегаполисларида олтиндан ясалган заргарлик буюмларининг ўртача нархи бир грамм учун 18,3 минг тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 9,5 фоизга кўпдир. Сариқ металлдан ясалган энг қимматбаҳо заргарлик буюмлари Нур-Султан, Ақтау ва Атирауда сотилмоқда.
Сўнгги хабарлар