«Олтин белги»га номзод тестда паст балл олса, мактаб маъмурияти жавобгарликка тортилади – ҚР Таълим ва фан вазирлиги
Бу йилги «Олтин белги»га ҳужжат топширган ўқувчиларнинг Миллий ягона тест синовлари натижалари таҳлил қилинади. Бунга Миллий тест маркази масъул. Агар «Олтин белг»га номзод Миллий ягона тестдан паст балл олиб, чегаравий балл тўплай олмаса, мактаб маъмуриятини жавобгарликка тортамиз. «Олтин белги»га номзодларнинг Миллий ягона тестни тегишли савияда топшириши ва академик ҳалоллик тамойилига риоя этилиши назоратимизда, – деди Асхат Аймағамбетов.
Шу муносабат билан вазир бошқарма ва таълим бўлимлари раҳбарларини ушбу масалани эътиборга олиш ҳақида огоҳлантирди.
«Эртага эшитмадик, билмадик деган гап бўлмасин. Бунинг учун бевосита мактаб маъмурияти масъулдир. Агар керак бўлса, биз ишдан бўшатишимиз мумкин. Бунга тайёр бўлинг, - деди у.
Вазир, шунингдек, Миллий ягона тест давомида абитуриентларга тегишли шарт-шароитлар яратилиши кераклигини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Миллий ягона тестда алоҳида эҳтиёжли болаларга қўшимча вақт ажратилади.
Муаллиф: Али Ибраев