Олти ойда Қозоғистонда 53 миллион тонна кўмир қазиб олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 6 ойи якунларига кўра, Қозоғистон кўмир қазиб олувчи корхоналари томонидан 53 миллион тонна кўмир қазиб олинди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоизга кўп. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Вазирлик хабарига кўра, 2020 йилда Қозоғистонда 120 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган. Шундан 82 миллион тонна мамлакатнинг ички бозорига етказиб берилади, 38 миллион тонна эса экспорт қилинади. Шунингдек, Украина йўналиши бўйича етказиб бериш ҳажмини 80 минг тоннага ва ХХР йўналиши бўйича 50 минг тоннага ошириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирги кунда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотлари асосида коммунал хизматлар ва аҳолига кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган режаси тузилган. Ушбу режага мувофиқ истеъмол ҳажми 10 миллион тоннани ташкил этади, шундан коммунал соҳада 2,8 миллион тонна, аҳоли учун 7,2 миллион тонна йўналтирилади.
Сўнгги хабарлар