Олти миллионга яқин қозоғистонлик спорт билан фаол шуғулланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари бўйича вазир ўринбосари Ерлан Қожағапанов Қозоғистонда оммавий спортни ривожлантириш тўғрисида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон халқига 2020 йил 1 сентябрдаги «Қозоғистон янги воқеликда: ҳаракат вақти» номли Мурожаатида мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев оммавий спортни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда, стратегик режага мувофиқ, вазирлик оммавий спортни янада ривожлантириш ва жаҳон спорт ареналарида юқори самарадорликка эга спорт турларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича иш олиб бормоқда», - Ерлан Қожағапанов Мажилиснинг ижтимоий ва маданий ривожланиш қўмитасининг оммавий ва болалар спортини ривожлантиришга бағишланган йиғилишида айтиб ўтди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2020 йил охирига қадар аҳоли жисмоний тарбия ва спорт билан 31,6 фоизда қамраб олинган, бу республиканинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатида 5,9 миллион кишининг иштирок этишидан далолат беради.

«Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш доирасида 2020 йилда республикада 1,5 миллиондан зиёд одамни қамраб олган 21 мингдан зиёд спорт тадбирлари ўтказилди», - деб якунлади Ерлан Қожағапанов.


Муаллиф: Азамат Сиздикбаев

Сўнгги хабарлар