Олий таълим тизимида янги ўқув-услубий қўлланма жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим ва фан вазирлиги олий таълим тизимига янги ўқув қўлланмасини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚР Таълим ва фан вазирлиги олий таълим тизимига янги ўқув қўлланмасини жорий этишни режалаштирмоқда. «Онлайн ўқиш» таълимнинг янги форматига айланади. Мамлакатда биринчи онлайн университетлар очилади. Умуман олганда, олий таълим учун грантлар сони 5 мингтага кўпаяди. Уларнинг 60 фоизи техник мутахассисликларга ажратилган. «Болашақ» дастурини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳам иш бошладик», - деди Қуаниш Ерғалиев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Шунингдек, у 2022 йил 1 сентабрдан Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Қозоғистон олий ўқув юртлари талабалари учун стипендиялар 20 фоизга, магистрантлар ва докторантлар учун стипендиялар 15 фоизга оширилишини маълум қилди.

«Педагогик таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар 58 минг тенгедан ортиқ, бошқа йўналишларда таҳсил олаётганлар эса 37 минг тенгега яқин стипендия олади. Магистрантлар учун стипендиялар 86 987 тенгега, докторантура стипендиялари 195 000 тенгега ошади», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар