Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши якунлари бўйича қандай ҳужжатлар қабул қилинди

None
BISHKEK. Kazinform - Бишкекдаги «Ала-Арча» давлат қароргоҳида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг якуний мажлиси якунланди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Саммитда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия президентлари, шунингдек, Арманистон ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров учрашув якунлари бўйича бир 4ақатор муҳим қарорлар имзоланганини айтди. Унга кўра, саноат кооперациясини молиялаштириш асослари яратилиб, иттифоқнинг тегишли ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Евроосиё иқтисодий иттифоқи халқаро фаолиятининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тасдиқланиб, Бирлашган Араб Амирликлари билан савдо шартномасини тузиш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Садир Жапаров солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш ва электрон хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини осонлаштириш бўйича ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Бундан ташқари, электрон шаклда хизматлар кўрсатиш чоғида билвосита солиқларни ундириш тартибини белгилаш бўйича Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

«Иттифоқ доирасида Иттифоқнинг ички бозоридаги тўсиқларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун биз бу масалани атрофлича муҳокама қилдик ва бу борадаги ишларни янада кучайтиришга келишиб олдик. Касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланди. Ишончим комилки, қабул қилинган қарорлар Евроосиё интеграциясини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Келгуси йилда Иттифоқ органларига раислик Россия Федерациясига ўтади. Россия томонига ушбу масъулиятли миссияда улкан муваффақиятлар тилайман», — деди Қирғизистон Республикаси раҳбари.

«ЕОИИ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига 139 та ўзгартириш киритишдан иборат иккинчи катта протокол қабул қилинди. Бу йил биринчи марта муҳим тадбирлар, жумладан, биринчи Евроосиё иқтисодий форуми, МДҲ ва ЕОИИ давлатларининг биринчи ёшлар форуми бўлиб ўтди. Умумий қиймати 270 миллиард АҚШ доллари бўлган 158 та лойиҳа ва 25 та сектор танлаб олинди. Эндиликда бизнесимизга интеграция лойиҳалари қаторига қўшилиш ва кредитлар бўйича фоиз ставкасини базавий пул ставкаси миқдорида субсидиялашда кўрсатилаётган тегишли кўмак олиш имконияти берилди. Бу иқтисодиётнинг реал сектори учун сезиларли қўллаб-қувватлашдир, биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи учун зарур бўлган янги лойиҳалар сонини кўпайтирамиз», — дея хулоса қилди Михаил Мясникович.

Фото: акорда.кз

Сўнгги хабарлар