Олимпия ўйинлари очилиши маросимида Қозоғистон байроғини ким кўтариб чиқади

None
None
QARAǴANDY. Kazinform - Қарағандалик конкида учувчи Екатерина Аидова Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Қозоғистон байроғини кўтариб чиқиш шарафига муяссар бўлди. Унга Қозоғистоннинг шорт-трек терма жамоаси етакчиси Абзал Ажғалиев ҳамроҳлик қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спортчиларга Қозоғистон байроғини мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топширди. Олимпиаданинг бўлажак иштирокчилари қасамёд қилдилар.

«Қишки Олимпия ўйинлари очилишида мамлакат байроғини кўтарган биринчи қозоқ аёли бўлишимдан жуда фахрланаман. Пекинда биз жонажон юртимизнинг умидларини оқлаш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз», — деди Екатерина Аидова.

Екатерина Аидова тўрт карра қитъа чемпиони. 30 ёшли спортчининг фаолиятида бу тўртинчи Олимпия ўйинларидир.

XXIV Қишки Олимпия ўйинларида Екатерина Аидова 500, 1000, 1500 метр масофаларда иштирок этади.

Қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 4 феврал куни Пекиндаги Миллий стадионда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Агата Мухаметжанова

Сўнгги хабарлар