Олимпиадани мухлисларсиз ўтказгандан кўра икки йилдан кейин ўтгазган яхши – Токио 2002

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Токиода бўлиб ўтиши лозим ёзги Олимпиада ўйинлари коронавирус эпидемияси тугагач бир ёки икки йилдан кейин ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри Токио-2020 ижроия қўмитаси аъзоси Харуюки Такахашига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бошқа вариантлар, масалан, Олимпиада ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш ёки бутунлай бекор қилиш жиддий молиявий оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Ёзги ўйинлар бекор қилинади деб ўйламайман», - деди Такахаши.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Паралимпия ўйинлари эса 25 августдан 6 сентябргача бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар