Олимпиадалардаги медаллар учун қозоғистонлик мактаб ўқувчиларига 4,5 миллион тенгегача бўлган мукофотлар топширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов бу йилги халқаро фан олимпиадаларининг оралиқ натижаларини сарҳисоб қилди. Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари 5 та фан бўйича 21 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.

– Терма жамоа ҳисобида 3 та олтин, 13 та кумуш ва 5 та бронза бор. Шундай қилиб, 23 нафар иштирокчидан 21 нафари совринли ўринларни қўлга киритди. Қайд этаманки, гап энг нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этиш ҳақида кетмоқда. Жорий йилда мактаб ўқувчиларимиз Давлат раҳбарининг кўмаги туфайли илк бор 4,5 миллион тенгегача пул мукофоти ва олий ўқув муассасаларида миллий ягона тест топширмасдан ўқиш учун грантга эга бўладилар», — деб ёзди Асхат Аймғамбетов Facebookда .

Унга кўра, Халқаро математика олимпиадасида (IМО) Қозоғистон терма жамоаси 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Шу билан бирга, жамоа 174 балл тўплаб, мамлакатнинг бутун олимпиададаги иштироки тарихида янги рекорд ўрнатди. Умумжамоа ҳисобида мамлакат 17-ўринда, бу сўнгги 12 йилдаги энг яхши натижадир.

Халқаро физика олимпиадасида мактаб ўқувчилари 1 та олтин ва 4 та кумуш медал билан тақдирланди. Бу сўнгги 8 йилдаги энг яхши кўрсаткич. Ўтган йили жамоа ҳисобида 5 та кумуш медал бор эди.

География бўйича халқаро олимпиадада мактаб ўқувчилари иккинчи йил олтин медални қўлга киритмоқда. Бу йил улар 1 та бронза медалини ҳам қўлга киритди.

Халқаро биология олимпиадаси иштирокчилари 3 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритиб, ўтган йилги натижасини янада яхшилади. Ўтган йили улар ҳисобида 1 та кумуш ва 2 та бронза медали, шунингдек, 1 та диплом бор эди.

– Ёш кимёгарларимизнинг интеллектуал беллашувдаги чиқишларини ғоят ғалабали деб аташ мумкин. Улар 1 та олтин ва 3 та кумушни қўлга киритди. Бу эса 2017 йилдан бери биринчи олтин ҳисобланади. Ўтган йили жамоа 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан тақдирланган. Барча йўналишларда ижобий тенденция кузатилмоқда. Бу фарзандларимизнинг тайёргарлик даражасидан далолат беради. Информатика ва лингвистика фанидан олимпиада олдидан. Ишончим комилки, ўқувчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Ўқувчиларни қўлга киритилган совринлар билан табриклайман. Қўллаб-қувватлаган ота-оналага, ўқитувчиларга эса профессионаллиги учун миннатдорчилик билдираман», — дея қўшимча қилди Таълим-маориф вазири.


Сўнгги хабарлар