Олимпиада машъаласи Эйфел минорасига ўрнатиладими

None
ASTANA. Kazinform - Келгуси йил Франция пойтахтида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари машъаласи Эйфел минорасига ўрнатилиши эҳтимоли бор, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Бу ҳақда хабар тарқатган «Reuters» агентлиги маълумотига кўра, ташкилий қўмита икки йилдан бери шу масала устида изланиш олиб бормоқда.

Мутахассислар миноранинг энг баланд нуқтасига ўрнатилган антенналар оловни юқорига чиқаришга халақит бериши мумкинлигини айтишяпти. Шу сабабли машъала Олимпия ўйинлари якунига қадар минорада ёниб туришини таъминлаш масаласи, ҳозирча, сўроқ остида.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси келгуси йил 26 июль - 11 август кунларига белгиланган.


Сўнгги хабарлар