Олимпиада: Қозоғистонлик спортчиларга олтин медал учун квартира ва 250 минг доллар берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон маданият ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев Пекинда бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида медал қўлга киритган спортчиларга қанча миқдорда мукофот берилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Совринли ўринларни (1-6 ўринлар) қўлга киритган олимпиячилар ва паралимпиячилар пул мукофотлари билан тақдирланадилар. Қонунга кўра, қўлга киритилган медалларга кўра квартира берилади. Шунингдек, биринчи ўрин учун - 250 минг доллар, иккинчи ўринга - 150 минг ва учинчи ўрин учун 75 минг доллар. Агар медал қўлга киритилса, бу маблағ Қозоғистон Республикаси давлат захирасидан тўланади», — деди Серик Жарасбаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар