Олимпиада чемпиони бўлишга интиламан – Санжар Ташкенбай

None
Фото: instagram.com/boxingkazakhstan
ASTANА. Каzinform – Тошкентдаги мусобақада томошабинлар Қозоғистон спортчиларини қизғин қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақда бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган Санжар Ташкенбай Jibek joly телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз бу дақиқани узоқ кутган эдик. Ғалаба қозониш ҳар бир спортчининг орзуси. Хусусан, Тошкентга мухлис сифатида келган қозоғистонликлар кўп эди. Рингда мураббийларнинг эмас, томошабинларнинг овози устунлик қилди. Умуман, жангни томоша қилиш учун келган одамларнинг кучли қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Шу муносабат билан уларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимни билдираман», – деди С.Ташкенбай.

У келажакдаги режалари ҳақида ҳам гапириб берди.

«Ҳар бир спортчи Олимпия чемпиони бўлишга интилади. Шу боис, мен ҳам бу мақсадни амалга ошириш ниятидаман», - деди жаҳон чемпиони.

Бундан ташқари, Санжар Ташкенбай мусобақа ғолибларига катта миқдорда мукофот берилишини айтиб, бу мукофот унинг ота-онаси ва мураббийига ҳам топширилишини айтди.

«Мураббийимнинг ҳам хизматлари катта. Умуман олганда, мукофотни ота-онамга бераман, улар ўзлари ҳал қилади», - деди у.

Аввал хабар берганимиздек, 13 май куни Тошкентда бокс бўйича Санжар Ташкенбай жаҳон чемпиони бўлди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар