Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Олимпиада-2022: Қозоғистон миллий терма жамоаси либоси тақдим этилди

20 Январь 20:04

NUR-SULTAN. Kazinform - Миллий олимпия қўмитаси Қозоғистон терма жамоасининг Пекин-2022 Олимпия ўйинлари учун либосини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform olympic.kz га таяниб.

Замонавий Қозоғистон тарихида илк марта либосдаги давлат номи қозоқ тилида «Qazaqstan» деб ёзилган.



Олимпия терма жамоаси учун спорт формаси Қозоғистоннинг ZIBROO компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Парадга мўлжалланган коллекцияни россиялик дизайнер, SHISHKIN бренди асосчиси Дмитрий Шишкин яратган. Икки ишлаб чиқарувчи энг юқори талабларга жавоб берадиган, ишлаб чиқаришда эко-ечимларни қўллаб-қувватлайдиган ва кийим дизайнининг жаҳон тенденцияси ифода этилган Олимпия экипировка коллекциясини тақдим этди.


Қозоғистон терма жамоасининг олимпия жиҳозларини тайёрлашга бир йилдан кўпроқ вақт кетди. Либосларни тайёрлаш жараёнида спортчиларнинг ўзлари иштирок этишган.



Новости по теме