+7 (701) 759 90 19
USD 385.55 EUR 426.57
RUB 6.05 CNY 54.77
Янгиликлар

Олимпиада-2020: Қозоғистон енгил атлетикачилари 10дан ортиқ йўлланма олиши мумкин

3 Декабрь 16:12
Баҳам кўринг:
Олимпиада-2020: Қозоғистон енгил атлетикачилари 10дан ортиқ йўлланма олиши мумкин

НУР-СУЛТОН. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими, ҚР Енгил атлетика федерациясининг президенти Даниал Ахметов 2020 йилги Токио Олимпиадасига тайёрларлик қизғин эканлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазифамиз – Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш. Ҳозир бизда иккита лицензия бор, аммо салоҳиятимиз бундан ҳам яхши. 12-15 нафар спортчиларимиз Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритади деб умид қиламан ва ишонаман. Муҳим натижаларга эришишимизга муҳим сабабларимиз ҳам бор», - деди Даниал Ахметов Нур-Султонда World Athletics президенти ташрифига биноан ташкил қилинган матбуот анжуманида.


Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги XXXII ёзги Олимпия ўйинларига Япония пойтахти Токио мезбонлик қилади. Унда жаҳоннинг 205 мамлакати иштирок этиши тахмин қилинмоқда.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Калит сўзлар: Олимпиада,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив