Олимлар коронавирусни икки баравар осон ўтказишга имкон берадиган дори яратдилар

Фото: None
ÓSKEMEN . Kazinform - Хорижлик олимлар коронавирусни икки баравар осон ўтказидиган дори яратдилар, деб хабар беради Kazinform News.un.org сайтига таяниб.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкори ЮНИТЭЙД «Молнупиравир»нинг енгил ва ўртача коронавирус инфекциялари билан касалхонага ётқизилиш хавфини 50 фоизга камайтиришга ёрдам бериши мумкинлигини тасдиқлади.

«Молнупиравир» - бу вируснинг оғир асоратларини олдини олувчи самарали ва ишлатиш учун қулай дори. Бизга хавфли касалликнинг олдини олиш учун керак», - деди агентлик бош директори Филипп Данетон.

Унинг сўзларига кўра, дори пандемияга қарши кураш стратегиясини тубдан ўзгартириши мумкин. Ушбу усул билан даволаниш оғир ҳолатлар сонини сезиларли даражада камайтиради ва соғлиқни сақлаш тизими юкламасини камайтиради.

«Биз препарат паст ва ўрта даромадли мамлакатларда иложи борича кўпроқ одамларга тақдим этилиши учун тегишли чораларни кўришга тайёрмиз», - деди Данетон.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар