Олимлар қадимий туркий тил ва адабиётни ўрганиш масалаларини муҳокама қилдилар

None
None
ALMATY. Kazinform – «Қадимги туркий тил ва адабиётни ўрганиш масалалари» халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университетида таниқли турколог Немат Келимбетов хотирасига бағишланган «Қадимги туркий тил ва адабиётни ўрганиш масалалари» халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди.

Университет қошидаги Немат Келимбетов номидаги туркшунослик маркази томонидан ташкил этилган анжуманда Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркиядан туркологлар иштирок этишди.

Учрашувда қадимий туркий тил ва адабиёт масалалари муҳокама қилинди.

Онлайн конференциянинг очилишида Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети ректори Такир Балиқбоев, ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси, «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов, Туркия давлат турк тили жамиятининг президенти Ғурер Гулсевин иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.

Учрашув давомида Немат Келимбетов номидаги туркшунослик маркази тадқиқотчилари Шерубай Қурманбай ва Марлен Одиловнинг «Абай тилининг хусусиятлари» янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Китобда Абай асарларининг замонавий қозоқ адабий тилида учрамайдиган ёки кам қўлланиладиган лингвистик хусусиятлари морфологик, фонетик ва лексик фарқлари нуқтаи назаридан кўриб чиқилган.

Халқаро учрашувга Шакир Ибираев, филология фанлари доктори, проф. (Қозоғистон); Меҳмет Олмез проф. док. (Туркия); Ташполот Садиқов, ф.ф.д., проф. (Қирғизистон); Темирхон Тебегенов ф.ф.д., проф. (Қозоғистон); Журақузиев Нодирбек PhD докт., доц. (Ўзбекистон); Елчин Ибрагимов PhD докт., доц. (Озарбайжон) каби туркологлар қадимий туркий тил ва адабиёт муаммолари бўйича илмий маърузалар қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, таниқли турколог, ёзувчи, истеъдодли таржимон, ҚР Гуманитар фанлар академиясининг академиги, Халқаро Култегин ва Франция Кафка мукофотлари совриндори Немат Келимбетов ўн йил олдин 15 декабрда вафот этган.


Сўнгги хабарлар