Олимлар Ер юзида янги рекорд даражадаги иссиқлик бўлиши ҳақида огоҳлантирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ер юзида ҳароратнинг кўтарилиши тезлашмоқда, бу келгуси ўн йилликларда иссиқликнинг кўпайишига олиб келади, деб хабар беради Kazinform Axios янгиликлар сайтига таяниб.

Цюрихдаги Олий техник мактаб олимлари одатдагидан иссиқ ҳаво иссиқхона газлари чиқиндилари туфайли бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Газ чиқиндилари қанча кўп бўлса, иссиқлик шунчалик юқори бўлади. Шунингдек, тадқиқотчилар Ернинг ўн йил ичида 0,18 даражагача исишини исботладилар.

Бу хулосалар зарарли газлар чиқиндиларини камайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, жорий чоралар етарли эмас, чунки иссиқхона газлари Ернинг иқлимини тез ўзгартирмоқда.

«Яқин ўн йилликларда биз ҳозирги ҳароратдан анча юқори бўлган рекорд даражадаги иссиқликка тайёргарлик кўришимиз керак», - деди тадқиқот қатнашчиси Эрик Фишер.


Сўнгги хабарлар