Оламон марафон: 15 киши Нур-Султандан Оралга йўл олди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган марафоннинг 15 нафар иштирокчиси бугун Орал шаҳрига йўл олди. Марафончилар 8 кун ичида 2021 км масофани босиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қишнинг қаҳратон совуғида, пойтахт аҳолиси совуқ ҳаво ҳароратига қарамай, икки минг километрдан ортиқ йўлни босиб ўтишга бел боғлаган марафончиларни олис йўлга кузатиб қўйишди. Давлат рамзлари майдонидаги тадбир кичик байрам концертига уланиб, унда далда ва дуолар айтилди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тадбир Президент Администрацияси, «Nur Otan» партияси, ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш, Ички ишлар, Маданият ва спорт вазирликлари, пойтахт ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Пойтахтлик марафончилар Кўкшетау, Петропавл, Қостанай, Ақтўбе шаҳарларини кесиб ўтиб, 8 кун ичида Орал шаҳрига етиб боришни режалаштирган.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, оламон марафончилар табиий тўсиқлар ва ўтиш қийин жойларга дуч келишади. Улар ушбу йўналишни Қозоғистоннинг мустақилликнинг 30 йили давомида босиб ўтган хатар ва таҳдиди йўлига ўзига хос рамз сифатида танлашган.


Сўнгги хабарлар