Октябрь ойида қозоғистонликлар 3000 дан зиёд қуйма олтин сотиб олдилар

Фото: None
ALMATY. Kazinform – 2020 йил октябрь ойида аҳоли иккинчи даражали банклар ва банкдан ташқари валюта айирбошлаш шохобчаларидан оғирлиги 127,6 кг бўлган 3066 та қуйма олтин сотиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қуйма олтин беш хил: 5, 10, 20, 50 ва 100 грамм турларида тақдим этилади . Энг кўп сотиладиган - 10 граммлик қуйма.

ҚР Миллий банк маълумотларига кўра, 2017 йилдан бери умумий оғирлиги 1,37 тоннани ташкил этган 37 754 та қуйма олтин сотилди.

Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.

Сўнгги хабарлар