Октябр ойида Қозоғистонда 3000 дан ортиқ олтин қуймалари сотилган

None
ASTANA. Кazinform – Октябр ойида иккинчи даражали банклар ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчаларида оғирлиги 125,66 кг бўлган 3130 дона олтин қуйма сотилди. Бу ҳақда Kazinform Миллий банк расмий сайтига таяниб хабар беради.

Қуймалар беш хил вазнда тақдим этилади: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. 10 граммлик олтин қуйма харидорлар орасида катта талабга эга. Жами сотилган инготлар ичида унинг улуши 25 фоиз ёки 27596 дона. Шундан сўнг 5 граммлик олтин қуймалари – 23 362 дона (22 фоиз) ва 20 граммлик қуйма – 22 минг 555 дона (21 фоиз), 100 граммлик қуйма – 22 минг 75 дона (20 фоиз), 50 граммлик қуйма – 12 минг 487 дона (12 %) сотилган. Олтин қуймалари Алмати, Астана, Атирау ва Қарағандида кўп сотилади.

Қайд этиш жоизки, фуқароларга тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастури Миллий банк томонидан 2017 йилда бошланган эди. Дастур ишга туширилгандан буён умумий оғирлиги 3,67 тонна бўлган 108 075 дона олтин қуймалари сотилган. Шунингдек, иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 437 кг бўлган 17 434 дона олтин қуймалари қайтариб сотиб олинди, бу умумий сотилган олтин қуймаларининг 16,1 фоизини ташкил этади. Қайта сотиб олган олтин қуймаларининг деярли барчаси Миллий банк филиаллари орқали сотилади.

Фото очиқ манбалардан олинган


Сўнгги хабарлар