Оқ уйда АҚШ президентининг набирасининг никоҳ тўйи бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШ президенти Жо Байденнинг тўнғич невараси Наоми Байден ўзининг тўйини кузда Оқ уйнинг жанубий қисмидаги майсазорда ўтказади. Бу 2013 йилдан бери Оқ уйда бўлиб ўтадиган биринчи никоҳ маросими бўлади, деб хабар беради Kazinform ABC Newsга таяниб.

28 ёшли Наоми Байден пайшанба куни ўзининг Twitter саҳифасида шундай ёзди: «Биз тўй қаерда бўлишини ҳал қилдик... Биз жанубий майсазорда никоҳдан ўтамиз. Жуда ҳаяжонланяпман».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Байденнинг набираси ва унинг 25 ёшли бўлажак турмуш ўртоғи Питер Нил 19 ноябр куни Оқ уйда турмуш қуриши маълум қилинганди. Иккаласи ҳам адвокат.

Президент маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, Байденлар оиласи тўй харажатларини ўзлари қоплайди.

Оқ уйда 18 та тўй ва тўртта зиёфат ўтказилган. Охирги марта бу ерда 2013 йилда Президент Барак Обаманинг фотосуратчиси Пит Соуз оила қурган эди.

Фото: abcnews.go.com

Сўнгги хабарлар