+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Оиласини соғинган полициячи билан телеканал жонли эфирида 4 ёшли қизи боғланди

2 Апрель 19:37
Баҳам кўринг:
Оиласини соғинган полициячи билан телеканал жонли эфирида 4 ёшли қизи боғланди

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағандида телеканал журналисти назорат пунктида хизмат ўтаётган полициячига ажойиб кутилмаган совға туҳфа қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«SARYARQA» вилоят телеканали «Алмати-Екатеринбург» автомагистралидаги назорат-ўтказиш пункти иши тўғрисида репортаж намойиш қилди. Телеканал мухбирлари тиббиёт ва полиция ходимларидан фавқулодда ҳолатларда қандай ишлашлари ҳақида сўрашди. Йўл полицияси ходими, полиция катта лейтенанти Асет Қайратовнинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат жорий қилинганидан бери у хизматнинг кучайтирилган режимига ўтган ва оиласини, айниқса 4 ёшли қизини камдан-кам кўрадиган бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун ишлайди.

«Мен оиламни камдан-кам ҳолларда кўраман. Эрталаб ишга кетаётганимда қизим ҳали ухлаётган бўлади, кечқурун қайтиб келгунимча яна ухлаб қолади», - дея жавоб берди у журналист саволига.

Туну кун юрт тинчлигини кузатаётган полициячига журналист энг самимий совға туҳфа қилди. У тартиб посбони учун кутилмаганда жонли эфир пайтида унга 4 ёшли қизининг видеомурожаатини эшиттирди.



«Дада, сиз эрталабдан кечгача ишлайсиз. Уйга қачон қайтасиз ўзи? Мен сизни жуда соғиндим!» - дейди қизалоқ.

Кутилмаган совғадан жуда таъсирланган ота ҳам қизига салом йўллади: «Мен ҳам сени жуда соғиндим, қизим. Мен ҳам сени яхши кўраман!» - деб жавоб берди у.

Полиция катта лейтенанти Асет Қайратов қийин пайтда шундай руҳан далда бергани учун журналистларга миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, муқаддам мухбир йигит жонли эфирда севгилисини қўлини сўрагани ҳақида хабар қилгандик.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив