Оиладаги учинчи фарзандга Хитойнинг Шэньян шаҳрида моддий ёрдам берилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ляонинг провинциясининг Шэньян шаҳри (шимоли-шарқий Хитой) оилаларни учинчи фарзандни дунёга келтиришга ундаш учун нақд нафақа беришни бошлади. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматнинг туғилиш сиёсатини оптималлаштириш ҳамда аҳолининг узоқ муддатли ва мувозанатли ривожланишига ҳисса қўшишга қаратилган режаси лойиҳасида айтилган, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Шэньян шаҳрида учинчи фарзандли бўлган жуфтликлар чақалоқ уч ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 500 юань (тахминан 72,6 доллар) миқдорида нафақа олишлари мумкин. Тўловлар 2023 йил 20 январдан бошлаб ҳисобланади.

Хитойнинг кўплаб шаҳарлари бола туғишни рағбатлантириш, жумладан, бола парвариши харажатларини камайтириш учун бир қатор сиёсат чораларини кўрмоқда. Айрим вилоят ва ҳудудларда маҳаллий ҳукумат иккинчи ёки учинчи фарзандли оилаларни таълим, соғлиқни сақлаш ва уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашни бошлади.

Шэньчжэнь ва Вэньчжоу каби шаҳарларда туғилишни қўллаб-қувватлаш сиёсатини оптималлаштириш бўйича фикрларни тўплаш учун ёлғиз фарзандли оилалар ўртасида сўров ўтказилди.

Ва Ханчжоу шаҳрида рўйхатдан ўтган барча оилалар янги туғилган чақалоқ учун нафақа олиш учун ариза беришлари мумкин.

Фото: Xinhua/Li Xin


Сўнгги хабарлар