Охирги икки ҳафтада мобил илова орқали 440 нафар қозоғистонлик жуфтлик турмуш қуришди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда икки ҳафта ичида мобил илова орқали никоҳни қайд этиш хизматига 400 дан ортиқ жуфтлик мурожаат қилди. Бу ҳақда ҚР Адлия вазири ўринбосари Бекболат Молдабеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирги маълумотларни аниқ билмайман. Шунга қарамай, мобил илова орқали никоҳни қайд этиш учун ариза топширилиши бошланганидан кейин икки ҳафта ичида «Halyk bank» мобил иловаси орқали 440 нафар жуфтлик рўйхатдан ўтган. Бугун биз ушбу мобил иловаси зарурлигини тушуниб турибмиз»

, - деди Бекболат Молдабеков Марказий коммуникациялар матбуот анжуманида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, мобил илова ёрдамида никоҳни қайд этишдан ташқари, бошқа давлат хизматларини ҳам кўрсатиш мумкин.

«Бошқа банкларнинг мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Яқин кунларда биз имкон қадар мобил иловани жорий қиламиз»

, - дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 2 феврал куни Адлия вазирлигининг расмий вакили Талғат Уали Қозоғистон фуқаролари никоҳни қайд этиш учун мобил илова орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилганди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар