USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Оғир атлетика: Эртага Тошкентда 86-жаҳон чемпионати бошланади

6 Декабрь 13:55
Баҳам кўринг:
Оғир атлетика: Эртага Тошкентда 86-жаҳон чемпионати бошланади

TASHKENT. Kazinform - Эртага, 7 декабрь куни Тошкентда дунё спорт оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири – оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги 86-жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон шахмат фахрийларига бир қатор грантлар ажратилади Футзал бўйича Европа чемпионати: Қозоғистон ва Словения дуранг ўйнади Қозоғистондан трамплиндан чанғида сакраш бўйича Пекин Олимпиадасида кимлар иштирок этади

Қайд этилишич, халқаро оғир атлетика федерацияси(IWF) олдидаги 160 минг доллар қарзини тўлаб берган Миср давлати оғир атлетикачиларига Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашишга рухсат берилган.

Хабарда айтилишича, Миср оғир атлетика федерациясига IWF олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажарганлиги ҳамда ташкилий қўмита розилиги билан Ўзбекистонга боришига изн берилди ҳамда Тошкент спорт майдонларида Мисрнинг 6 нафар спортчиси - Муҳаммад Эхаба (81 кг), Карим Хала (89 кг), Ахмад Ашур, Ясер Абдаллах Галал (96 кг), Ахмад Абдел-Хамид Габр (+ 109 кг) ва аёл оғир атлетикачилардан Неама Саид (64 кг) ҳамда Халима Абдел-Азим (+87 кг) қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бош котиби Бахтиёр Абдукаримовнинг билдиришича, бугунгача 86-жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Украина, Бангладеш, Жанубий Корея, Филиппин, Тунис, Таиланд, Малайзия каби йигирмага яқин давлатларнинг терма жамоа аъзолари Тошкентга етиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетика бўйича 86-жаҳон чемпионати баҳслари 7-17 декабрь кунлари Тошкентдаги «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 74 та давлатидан 187 нафар хотин-қиз ва 245 нафар эркак оғир атлетикачилар қатнашиш учун талабномаларни тақдим этган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив