ОЕИК йиғилиши бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бошланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашув видеоконференцалоқа форматида ўтказилади. ОЕИК йиғилишининг жонли эфирини «Хабар 24» телеканалида кўриш мумкин.

Aввалроқ, Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот котиби Берик Уали ЕОИИ давлатлари раҳбарлари Евросиё иқтисодий иттифоқи фаолиятининг долзарб масалаларини, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатлар иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишлари ҳақида хабар берган эди.

Нур-Султанда бўлиб ўтган «Париж битимининг мақсадларига эришиш ва Қозоғистоннинг углерод нейтраллиги» мавзусидаги халқаро конференцияда Қасим-Жомарт Тоқаев ОЕИКнинг бугунги йиғилишида давлат раҳбарлари Иттифоқнинг иқлим кун тартиби тўғрисида баёнот қабул қилишини таъкидлади.

15 октябр куни Қозоғистон Президенти видеоконференцалоқа форматида Беларусь Республикаси раислигида ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этишини намойиш этилади. 2022 йилда МДҲда раислик Қозоғистонга ўтади.

Муаллиф: Aқбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар