Оддий одамлар билан тўғри мулоқот қилиш керак - Нурсултон Назарбоев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Elbasy.kz сайтига ҳавола қилиб.

Учрашувда Елбасы Бош вазирнинг янги ўринбосари олдида соғлиқни сақлаш, таълим, иш билан таъминлаш соҳаларини ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш бўйича қатор муҳим вазифалар турганини таъкидлади.

– Ўтган йилдан бери ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бирқанча ишлар амалга оширилди. Оддий одамлар билан тўғри мулоқот қилиш керак. Аҳоли билан учрашиш керак. Кўрилаётган чораларнинг моҳиятини тушунтириш лозим. Сизнинг бу борада тажрибангиз етарли. Юртимизнинг икки ҳудудида, Қозоғистон халқи Ассамблеясида фаолият олиб бордингиз. Шунингдек, Касаба уюшмалари федерациясида ишлагансиз, - деди Қозоғистон Биринчи Президенти.

Сўнгги хабарлар