Одамларнинг ихтиёрий равишда солиқ тўлаши учун максимал шароитлар яратилади – ҚР Молия вазири
20 Декабрь 13:15

Одамларнинг ихтиёрий равишда солиқ тўлаши учун максимал шароитлар яратилади – ҚР Молия вазири

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев соҳадаги рақамли трансформациянинг асосий тамойилларини айтиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат раҳбари халққа Мурожаатномасида бюджетнинг даромад қисмини максимал даражада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу боис солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш биз учун энг муҳим йўналишлардан биридир. Шу билан бирга, биз тегишли асосий мақсад ва вазифаларни ҳисобга олишимиз керак. Биринчидан, жисмоний ва юридик шахслар учун солиқ мажбуриятларининг соддалигини таъминлаш. Иккинчидан, кўланкали иқтисодиёт улушини камайтиришнинг самарали механизмларини яратиш. Учинчидан, қарор қабул қилишда инсон омилларини минималлаштириш. Шу муносабат билан рақамли трансформация 5 тамойилга асосланади», - деди Е. Жамаубаев Мажилисдаги Ҳукумат соатида.

Унга кўра, биринчи йўналиш фуқаролар учун энг яхши ва қулай шароит яратишдир. Иккинчиси, ҳалолликни рағбатлантириш, яъни уларнинг ихтиёрий равишда солиқ тўлаши учун максимал шароит яратиш. Учинчиси - масофавий бошқарув. Қарор қабул қилишда инсон омилига йўл қўймаслик, қонунбузарликларни фуқароларнинг ўзлари бартараф этиш имкониятига эга бўлишлари керак. Тўртинчиси - ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Яъни, уни эрта босқичда аниқлаш ва профилактика чораларини кўриш. Бешинчи йўналиш - тизимни оптималлаштириш. Янги технологиялар ва микросервис архитектурасига ўтиш.

Аввалроқ Молия вазирлиги давлат хизматларининг 92 фоизини электрон шаклда кўрсатаётгани хабар қилинганди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Янгиликлар

Архив