Одамлар амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини ҳис этиши муҳим – ҚР СТИ директори

None
ASTANА. Кazinform – Одамлар амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини ҳис қилишлари муҳим. Бундай фикрни Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Туқимов билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Президентнинг ҳокимлар ва Ҳукумат билан бундай учрашувни тез-тез ўтказиб туриши одатий ҳол, бу ҳозирда давом этаётган иш. Бироқ, Президентнинг айтганлари қизиқ, албатта. Унинг сўзларидан ҳам кўриниб турибдики, биз бошқача сиёсий-ижтимоий воқеликда яшаётганимизни ҳамма ҳам тушунавермайди, улар ҳамон эски Қозоғистонда, эскирган усуллар билан иш олиб борадилар. Шунинг учун ҳам Президентимиз ўзгариш, бошқача ишлаш, бундай яшаш мумкин эмас, деяпти», - деди Еркин Туқимов Кazinform мухбири билан суҳбатда.

Шунингдек, у янги Парламент қудратли сиёсий институтга айланиши кераклигини таъкидлади.

«Айни дамда ундан умидимиз катта. Президент бу ҳақда ҳокимларга бежиз айтмаган. Ахир, Парламент сайловлари ҳудудларда ўтказилиши ва ҳеч қандай сохталаштириш бўлмаслиги керак. Ҳамма нарса адолатли ва шаффоф бўлиши лозим. Нафақат Парламент сайловларини, балки маслиҳатлар сайловини ҳам ўтказишимиз керак. Бу ҳам муҳим сиёсий институтдир», - деди у.

Эркин Туқимов, шунингдек, Давлат раҳбари сайловдан кейин тақдим этишни режалаштираётган ташаббуслар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кейинги ташаббуслар иқтисодий соҳада бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Айни пайтда одамлар амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини ҳис этиши муҳим. Бошқа томондан, Президент сиёсий маданият зарурлигини аниқ таъкидлади», - деди институт раҳбари.

Фото: kisi.kz

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар