Об-ҳаво: Қозоғистоннинг олти вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар мамлакатнинг олти вилоятида момақалдироқ ва кучли шамол бўлишини тахмин қилмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

13 май куни кундузи Шимолий Қозоғистон вилояти ғарбида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб вилоят жанубида туман тушади. Кундузи жануби-шарқдан эсаётган шамол тезлиги 15-20 м/сгача етади.

Қизилўрда вилоятининг шарқи ва жанубида момақалдироқ бўлади. Кундузи вилоят марказида шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Қарағанди вилоятининг ғарбий, жануби ва шарқида кечаси ва кундузи момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан, жануби-ғарбдан эсади, тезлиги куннинг иккинчи ярмида вилоятнинг ғарбий, жануби ва шарқида секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шарқи ва шимоли-шарқида момақалдироқ, дўл, довул бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, кундузи шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Кундузи Алмати вилоятининг жанубида, тоғ ва тоғолди ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, момақалдироқ кутилади.

Куннинг иккинчи ярмида Атирау вилоятида чанг бўрони кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан эсади, тезлиги кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида 15-20 м/сгача етади.

Сўнгги хабарлар