Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Об-ҳаво: Қозоғистоннинг бирнеча вилоятларида огоҳлантириш эълон қилинди

18 Январь 18:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бир қатор вилоятларида ноқулай об-ҳаво туфайли огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»РДКга таяниб.

Ақмола вилоятининг жанубий ярмида туман тушиши мумкин. Ақтўбе вилояти маркази ва шарқида туман тушиши кутилмоқда. Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбий, шимоли-ғарбида муз қотиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан эсади, кундузи жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳудуднинг шимолида туман тушиши кутилмоқда. Орал шаҳрида муз қотиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Қарағанди вилоятининг шимоли-ғарбида, жанубида туман тушиши кутилмоқда.

Қизилўрда вилоятининг шимолида ва марказида туман сақланиб қолади, кундузи вилоятнинг жанубий ярмида муз қотиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан, кечаси вилоятнинг жанубий ярмида 15-20 м/с тезликда эсади. Павлодар вилоятининг жануби, ғарби, шарқида туман тушиши мумкин. Павлодар шаҳрида туман тушиши кутилмоқда.

Эрталаб ва кундузи ғарбда, тоғли, тоғолди туманларида, Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг ғарбий, шимолий ва тоғли ҳудудларида туман тушиши, муз қотиши мумкин. Жануби-ғарбий шамол вилоят ғарбида, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади, эрталаб ва кундузи 23-28 м/с тезликда эсади.

Туркистон шаҳрида эрталаб ва кундузи кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан туман тушиши ва муз қотиши мумкин. Эрталаб ва кундузи жануби-ғарбдан 15-20 тезликда эсаётган шамол 23 м/с тезликда эсади. Чимкент шаҳрида эрталаб ва кундузи кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан туман тушади. Эрталаб ва кундузи жануби-ғарбдан 15-20 тезликда эсаётган шамол 23 м/с тезликда эсади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар