Об-ҳаво: Қозоғистон шимолида яна аёз бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 2021 йил 23-25 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

«Шимоли-ғарбий циклон деярли бутун Қозоғистон ҳудудида ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ошишига олиб келди. Бироқ қозоғистонликлар узоқ вақт иссиқликдан баҳраманд бўлмайдилар – ғарбдан антициклон ҳаракатланмоқда. Ҳаво ҳароратининг пасайиши, асосан, мамлакатнинг ғарбида ва шимолида кутилмоқда. Бу ерда термометрлар кечаси 20-28 даражагача совуққа тушади. Республиканинг жанубий вилоятларига Ўзбекистон вилоятларидан келадиган циклон таъсир кўрсатади. У ёғингарчилик келтирса-да, асосан ёмғир шаклида бўлади ва декабр учун анча юқори ҳароратни сақлаб қолади», - деди синоптиклар.

Сўнгги хабарлар