Об-ҳаво: Иккита вилоятда огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг икки вилоятида об-ҳаво ноқулайлиги туфайли огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Маълумотларга кўра, 31 июль куни Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи ҳудудларида момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушади. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан эсади, баъзи жойларда тезлиги секундига 15-20 метргача етади.

31 июль кечаси Петропавлда момақалдироқ ва туман тушади. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарбида момақалдироқ ва дўл кутилади. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

Жанубда ҳаво 37 даражагача кўтарилади.

Сўнгги хабарлар