Об-ҳаво: Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво салқин бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 14-16 август кунлари ҳаво салқинлашиши кутилмоқда. Иссиқлик фақат ғарбда сақланиб қолади. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб хабар беради.

«Совуқ Атлантика антициклон Қозоғистон ҳудудидан ўтишда давом этади ва жанубий, жануби-шарқий ва шарқий ҳудудларда ҳароратнинг пасайишига олиб келади.

Жанубда ҳаво ҳарорати кундузи + 22 ... 30гача, жануби-шарқда +17 ... 25 гача, шарқда +15 ... 25 даражагача илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда бироз исиниш кутилмоқда, бу ерда ҳарорат +23 ... 28 С гача кўтарилади.

Қозоғистоннинг фақат ғарбий ярмида Эрон митақаларидан келадиган илиқ ва қуруқ ҳаво массалари туфайли об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади ва асосий ҳарорат +32 ... 40 даража оралиғида бўлади», -дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар