Об-ҳаво: Бир қатор вилоятларда огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК ёмон об-ҳаво туфайли бир қатор вилоятларда огоҳлантиришлар тарқатди, деб хабар беради Kazinform.

Хусусан, 7 июль куни:

Ақмола вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушади.

Қостанай вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши ва туман тушиши мумкин.

7-9 июл кунлари Қизилўрда вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади. Чанг бўрони кутилади. Кундузи минтақанинг жанубида 41 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ақтўбе вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлади. Шамол шимолдан, шимоли-шарқдан 18 м/с тезликда эсади.

Кундузи Шимолий Қозоғистон вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушади.
Сўнгги хабарлар