ОАВ вакилларига ҚР Президентининг мукофотлари ва грантлари топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президентининг оммавий ахборот воситалари соҳасидаги мукофотлари ва грантлари топширилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Маросимда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Аида Балаева Президент мукофоти ва гранти совриндорлари ҳамда миннатдорчиликка сазовор бўлган ижодий жамоаларни табриклади.

Президент фармони билан «Qazaq radiosy» бош муҳаррири Дулат Абибуллаев, «31 арна» телеканал мухбири Ерқанат Копжасарович, «Индустриальная Караганда» газетаси бош муҳаррири Оксана Мягких ва «Qazaqstan» миллий газетаси директори Еркин Муҳамедов Президент мукофоти билан тақдирланди.

Президент грантлари «Жетісу» телеканали муҳаррири Сания Байтарова, «Almaty» телерадиокомпанияси махсус ускуналар оператори Диаскен Байтибаев, «Хабар 24» телеканали бошловчиси Ануарбек Биримжанов ва «Baigenews.kz» ахборот агентлиги мухбири Жадира Жолмухаметовага топширилди.

ҚР Президентининг миннатдорчилиги «Adyrna» миллий портали, «Ashyq alań» ижтимоий-сиёсий ток-шоуси, «Astana» радиоси, «Вечерняя Астана» ижтимоий-сиёсий газетаси ижодий жамоаларига билдирилди.


Сўнгги хабарлар