ОАВ: Афғонистонда толиблар Қандаҳор шаҳрини эгаллаб олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Толибон жангарилари Афғонистоннинг энг муҳим шаҳарларидан бири бўлган Қандаҳорни ўз назорати остига олишди. Аввалроқ Толибон Кобул-Қандаҳор автомагистралида жойлашган стратегик аҳамиятга эга бўлган Ғазни шаҳрини ўз назоратига олган эди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Мустақил манбалар шаҳарнинг босиб олиниши ҳақидаги маълумотни тасдиқламади, бироқ ижтимоий тармоқларда унинг кўчаларида Толибон жангариларининг видеолари пайдо бўлди.

Қандаҳорни босиб олиш Толибон учун муҳим стратегик ғалаба. Исломчилар Афғонистоннинг катта қисмини эгаллашда давом этмоқда. Бугун тўқнашувлар бошқа йирик шаҳар Ҳиротда бўлиб ўтмоқда.

Пентагон чоршанба куни Америка фуқароларини эвакуация қилиш учун Кобул аэропортига қўшин юборилганини маълум қилди.

Аввал хабар қилинганидек, Толибон Афғонистоннинг 80 фоизини назорат қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам Афғонистонда гуманитар инқироз юз бериши ҳақида огоҳлантирди.


Сўнгги хабарлар