Нурсултон Назарбоевнинг маслаҳатчиси Елбасы қарорига изоҳ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы маслаҳатчиси – матбуот котиби Айдос Укибай Нурсултон Назарбоевнинг «Nur Otan» партияси раиси ваколатларини Президентга ўтказиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди, дея хабар беради Kazinform.

«Нурсултон Назарбоевнинг лавозими ва ҳуқуқлари қандай бўлишидан қатъи назар, шуни англаш керакки, Миллатимиз Етакчиси – Елбасы замонавий дунёнинг забардаст сиёсатчиси, дунё тан олган нуфузли шахс бўлиб қолаверади.

Ўз ҳаётини юрт тараққиётига бағишлаган, замонавий Қозоғистон асосчиси бўлган инсоннинг ҳамиша халқ манфаати, мамлакатимиз келажаги ҳақида қайғуришини ҳамма тушунади, деб ўйлайман. Елбасынинг бу позицияси ўзгармайди.

Бугунги қарор ҳокимият транзитининг мантиқий давомидир. Нурсултон Назарбоев таъкидлаганидек, «Nur Otan» партияси, айниқса, ҳозирги глобал пандемия инқирози даврида Қозоғистон Президентининг таянчи бўлиши керак.

Низомга кўра, «Nur Otan» партияси Раисини сайлаш ва лавозимидан озод этиш тўлиқ партия Қурултойи ваколатига киради. Унгача партия раиси лавозимини Нурсултон Назарбоев бўлиб туради», - деди Айдос Укибай расмий изоҳида.


Сўнгги хабарлар