Нурсултон Назарбоевга «Ядро синовларидан холи дунё учун кураш чемпиони» мақоми берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти- Елбасы Нурсултон Назарбоевга «Ядро синовларидан холи дунё учун кураш чемпиони» мақоми берилди.

Бу ҳақда БМТ Бош ассамблеясининг 29 август куни Ядро синовларидан холи дунё учун кураш кунига бағишланган махсус сессиясида маълум қилинди, деб хабар қилди ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг расмий янгиликлар Telegram канали.

Сайтдаги маълумотларга кўра, Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ижрочи котиби Лассина Зербо Қозоғистоннинг ядро қуролидан холи дунё барпо этиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларига қўшган муҳим тарихий ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда Нурсултон Назарбоевга янги мақом ташаббуси билан чиқди.

1991 йил 29 августда Президентнинг дунёдаги энг йирик ядро полигонларидан бири бўлган – Семипалатинск ядро полигонини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиши нафақат инсоният тарихидаги ядровий синовларга қонуний равишда тақиқ қўйиш, балки Халқаро кунни нишонлаш учун муҳим замин бўлди.








Сўнгги хабарлар