Нурсултон Назарбоевга «Турк дунёсининг жонланиш мукофоти» берилди

None
None
ANKARA. Kazinform – ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевга «Турк дунёсининг жонланиш мукофоти» берилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Анқара шаҳридан.

Мукофот Туркия Мустақиллигининг 100 йиллиги муносабати билан (1919 йил 19 май) Турк дунёси ёзувчилар ва ҳунармандлари жамғармаси томонидан таъсис этилган. Ушбу мукофот илк маротаба берилмоқда ва унга ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев муносиб кўрилди.

Мукофотни Туркия Парламенти раиси Мустафо Шентоп Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Қозоғистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абзал Сапарбекўғлига берди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар